Спорт

“Челси” тарихий ғалаба билан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлди

Лондон клуби финалда “ПСЖ”ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0

“Челси” тарихий ғалаба билан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлди

2025-йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида Англиянинг “Челси” жамоаси Франциянинг “ПСЖ”си устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашув 14-июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги “MetLife” стадионида бўлиб ўтди. Лондон клуби илк бўлимда учта гол уриб, тарихий совринни қўлга киритди.

 

Ўйин эрта ҳужумлар билан бошланди. 22-дақиқада “Челси”нинг иқтидорли ҳужумчиси Коул Палмер ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Палмер яна бир бор Париж клуби дарвозасини ишғол қилиб, дублга эришди. Бўлим сўнгида эса Жоао Педро 43-дақиқада учинчи голни киритиб, финалнинг якуний натижасини белгилаб берди.

 

Иккинчи таймда “ПСЖ” ҳисобни қисқартириш учун бир неча хавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ “Челси” дарвозабони ва ҳимоячилари барчасини бартараф этди. 86-дақиқада эса парижликлар футболчиси Жоау Невеш рақиб ҳимоячиси Марк Кукурельянинг сочидан торткани учун ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.

 

Шу тариқа, “Челси” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритди. Бу Лондон клуби учун тарихий муваффақият бўлди, чунки бугунгача улар ҳеч қачон бу турнирда ғолиб чиққан эмас.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

“Челси” тарихий ғалаба билан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлди | Zamon.uz