Ўзбекистон

Тошкентда таниш аёлини кўчада калтаклаган эркак 15 суткага қамалди

Жабрланган 26 ёшли аёл ички ишлар органлари ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.

Тошкентда таниш аёлини кўчада калтаклаган эркак 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда эркак томонидан аёлга нисбатан куч ишлатилган ҳолат акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасига кўра, воқеа 2025 йил 22 июль куни соат 13:30 ларда Миробод тумани Қўйлиқ-1 ҳудудида содир бўлган.

 

Аниқланишича, 1993 йилда туғилган фуқаро С.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида олдиндан таниш бўлган, 1999 йилда туғилган Т.К. га жисмоний куч қўллаган. Эркак жамоат жойида одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузган, яъни атрофдагиларнинг осойишталигини бузувчи ҳаракатлар содир этган.

 

Маълум бўлишича, жабрланувчи ҳолат юзасидан на тиббиёт муассасаларига, на ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шунга қарамай, ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар бўлими томонидан зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 

С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосида баённома тузилиб, иш Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига юборилди.

 

Суд қарорига кўра, фуқаро С.А. 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.

 

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"