Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 6 млн сўмга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи бўйича маълумот берди.

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 6 млн сўмга яқинлашди

Маълумотларга кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этиб, кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,2% га ўсган.

 

Вилоятлар кесимида ўртача маошлар (минг сўмда):

 

Вилоятлар кесимида ўртача маошларга тўхталадиган бўлсак, Тошкент шаҳри 10 138,4 минг сўм билан энг юқори кўрсаткични қайд этди. Ундан сўнг Навоий вилояти 7 486,4 минг сўм билан иккинчи ўринда турибди. Тошкент вилоятида ўртача маош 5 674,4 минг сўмни ташкил этган.

 

Андижон (4 935,3 минг сўм), Бухоро (4 787,3 минг сўм), Сирдарё (4 789,8 минг сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4 757,2 минг сўм) ҳам маошлар мамлакат ўртачасига нисбатан юқори бўлган.

 

Хоразм вилоятида иш ҳақи 4 720,1 минг сўм, Фарғонада 4 443,8 минг сўм, Самарқандда 4 435,4 минг сўм, Жиззахда 4 476,8 минг сўм ва Наманганда 4 350,0 минг сўмни ташкил этган.

 

Энг паст кўрсаткичлар Сурхондарё (4 256,5 минг сўм) ва Қашқадарё (4 148,3 минг сўм) вилоятларида қайд этилди. Ушбу кўрсаткичлар ҳудудий иқтисодий фаоллик, меҳнат бозори шароитлари ва соҳавий ривожланиш даражасига боғлиқ ҳолда шаклланган.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"