Ўзбекистон

Қашқадарёда янги дор йўли ишга туширилди

Унинг умумий узунлиги 2084 метрни ташкил қилади.

Қашқадарёда янги дор йўли ишга туширилди

“Шаҳрисабз” туристик марказида янги замонавий лойиҳа — "Мираки" дор йўли ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокимилиги хабар қилди.

 

Лойиҳа қиймати 160 миллиард сўмни ташкил этиб, дор йўли Австриянинг машҳур Doppelmayr Seibahnen GmbH компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

 

Дор йўл тизимида 7 та мустаҳкам минора, 20 та 8 ўринли Carvatech кабиналар мавжуд бўлиб, унинг умумий узунлиги 2084 метрни ташкил қилади. Бу замонавий транспорт воситаси ҳар соатда 660 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга.

 

Пастки бекатда двигатель механизми, лифт, сувенир дўкони, кафе, тиббиёт пункти, она ва бола хонаси, банкомат, автотураргоҳ, электромобилларни қувватлаш станцияси жойлашган. Юқори бекатда эса меҳмонлар учун умумий овқатланиш шохобчаси, болалар ўйин майдончаси, томоша зоналари, селфи учун махсус масканлар ташкил этилган.

 

 

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"