Ўзбекистон

Видеоселекторда ходимасини қучоқлаб ўтирган мансабдор ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг Бандлик вазирлиги ҳодим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилди.

Видеоселекторда ходимасини қучоқлаб ўтирган мансабдор ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоселектор йиғилиши пайтида туширилган скриншот катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида фаолият юритган бандлик бўлими раҳбари йиғилиш вақтида тиззасида ўтирган аёл ходимани қучоқлаб олгани акс этган.

 

Ҳолат юзасидан Камабағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий баёнот берди. Унда айтилишича, мазкур ҳаракат ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зиддир ва хизмат текшируви натижасида ҳолат тасдиқланган.

 

Вазирлик ахборот хизматига кўра, видеода кўриниб турган мансабдор ва бошқа тегишли ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. Аниқланишича, ушбу раҳбар 2023 йил декабрь ойидан бери Каттақўрғон туманида бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Бу ҳолат бандлик тизимидаги ахлоқий интизом масалаларига бўлган жиддий муносабатни яна бир бор эслатди. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил апрель ойида ҳам Андижон шаҳридаги бандлик бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари иш жойида гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун лавозимидан озод этилган эди.

 

Вазирлик хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш принципига содиқлигини билдирган.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"