Спорт

Эрлинг Холанд “Реал Мадрид”га ўтиши мумкин — клуб раҳбарияти трансферни муҳокама қилмоқда

Клуб Холанд ва Мбаппени бир жамоада жамлаш орқали ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

Эрлинг Холанд “Реал Мадрид”га ўтиши мумкин — клуб раҳбарияти трансферни муҳокама қилмоқда

“Реал Мадрид” футбол клуби президенти Флорентино Перес жамоа таркибини янада кучайтириш мақсадида бир қатор стратегик трансфер вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу борада клуб раҳбари “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш имкониятини муҳокама қилаётгани маълум қилинди. Мазкур маълумотни Cadena Ser нашри эълон қилган бўлиб, унга кўра, Холанд трансфери Винисиус Жуниорнинг эҳтимолий сотилиши билан боғлиқ тарзда амалга оширилиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, “Реал Мадрид” президенти жамоада Холанд ва Килиан Мбаппе каби ҳужумчиларнинг бир вақтнинг ўзида ҳаракат қилишини истамоқда. Агар Винисиус Жуниор бошқа клубга трансфер қилинса, ундан тушадиган маблағ норвегиялик ҳужумчи билан шартнома тузиш учун йўналтирилади.

 

Аввалроқ Винисиусга Саудия Арабистонининг бир нечта профессионал футбол клублари томонидан қизиқиш билдирилди. 25 ёшли бразилиялик футболчининг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 170 миллион евро деб баҳоламоқда. Ўтган мавсумда Винисиус 58 та расмий учрашувда иштирок этиб, 22 та гол урган ва 19 та голли узатма берган.

 

Шу билан бирга, “Манчестер Сити” сафида тўп сураётган Эрлинг Холанд жорий мавсумда 48 та ўйинда 34 та гол урган ва 5 та ассист муаллифига айланган. 25 ёшли норвегиялик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2034 йилнинг июн ойигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор баҳоси 180 миллион еврога тенг.

 

Флорентино Переснинг режаларига кўра, мазкур трансфер амалга оширилса, “Реал Мадрид” жаҳон футболининг энг кучли ҳужум чизиғига эга клублардан бирига айланиши мумкин.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.