Ўзбекистон

Ўзбекистонда кичик бизнес учун меҳнат шартномаларини электрон тарзда расмийлаштириш имконияти яратилади

50 нафаргача ходими бўлган корхоналар ишчиларни онлайн ёллаши ва ишдан бўшатиши мумкин бўлган янги платформа ишга туширилади.

Ўзбекистонда кичик бизнес учун меҳнат шартномаларини электрон тарзда расмийлаштириш имконияти яратилади

Яқин ойларда Ўзбекистонда кичик бизнес субъектлари учун ходимлар билан меҳнат шартномаларини масофавий тарзда тузиш ва бекор қилиш имконини берувчи янги электрон платформа ишга туширилади. Бу ҳақда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Ботир Зоҳидов маълум қилди.

 

Таъкидланишича, ушбу тизим ходимлар сони 50 нафаргача бўлган корхона ва ташкилотлар учун мўлжалланган бўлиб, ҳужжатлар айланмасини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва меҳнат муносабатларини рақамлаштиришга хизмат қилади. Янги платформа мобил илова шаклида ҳам мавжуд бўлиб, ундан фойдаланиш қулайлиги билан ажралиб туради.

 

Президент топшириғига мувофиқ, айниқса хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик йўналишларида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш жараёнларини енгиллаштириш орқали аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда сезиларли енгилликлар яратилиши назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, вазир мамлакатда малака-ли кадрлар етишмовчилиги кескин долзарб масалалардан бири эканини қайд этди. Таҳлилларга кўра, айрим тармоқларда бу кўрсаткич 60 фоизгача етмоқда. Бу ҳолат, вазирнинг фикрича, иш қидирувчилар ва иш берувчилар ўртасида самарали алоқа тизимининг йўқлиги, шунингдек, касбий таълим мазмуни билан бозор эҳтиёжлари ўртасидаги номувофиқликдан далолат беради.

 

Келгусида бандлик тизимини модернизация қилиш орқали меҳнат органлари назорат функциясидан воз кечиб, иш берувчилар билан ҳамкорликда кадрлар танлаш, йўналтириш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолият юритиши режалаштирилган. Касб-ҳунар таълими эса уч босқичли — бошланғич, қўшимча ва қайта тайёрлов моделларига асосланади.

 

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"