Ўзбекистон

Андижонда даҳшатли самосуд бўлди

8 июнда юз берган жанжалнинг видеоси ижтимоий тармоқда тарқалгач, ҳуқуқбузарларга кеча, 27 август куни чора кўрилган.

Андижонда даҳшатли самосуд бўлди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида бир гуруҳ шахслар жанжаллашгани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, Асака туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Х.Ж. шу йилнинг 8 июнь куни тонгги соат 4:30 ларда Асака тумани Қадрият маҳалласи ҳудудида фуқароларнинг тинчини бузиб, шериклари билан бирга 2004 йилда туғилган Х.Д.ни ўзаро келишмовчилик ортидан уриб дўппослаб, унга енгил тан жароҳати, 1997 йилда туғилган фуқаро Р.Б.га эса ўртача оғир тан жароҳати етказишган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида фуқаролар Х.Ж, С.М. ва О.М.ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 2025 йил 8 июль куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди томонидан 2025 йил 27 август куни судланувчилар Х.Ж, С.М.ва о.М.ларнинг хар бирига нисбатан 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазолари тайинланган.

 

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

custom img

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

custom img

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Хива — Бухоро — Хива йўналишида 9 сентябрдан, Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишида эса 14 сентябрдан янги электропоездлар қатнай бошлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"