Жаҳон

АҚШ хорижий журналистлар ва талабалар учун виза муддатларини чеклашни таклиф қилди

Таклифга кўра, журналистлар 240 кунгача, Хитой фуқаролари эса 90 кунгача АҚШда қолиши мумкин.

АҚШ хорижий журналистлар ва талабалар учун виза муддатларини чеклашни таклиф қилди

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (ДҲС) хорижий журналистлар, талабалар ҳамда алмашинув дастури иштирокчиларига визаларни бериш қоидаларини ўзгартириш ва мамлакатда бўлиш муддатини чеклашни таклиф этмоқда.

 

Мазкур ташаббус ДҲС томонидан Федерал реестрда эълон қилинган ҳужжатда баён этилган. Таклифга кўра, хорижий фуқароларнинг Қўшма Штатлардаги вақтинчалик фаолиятини янада назорат қилиш, уларнинг режалари ва фаолиятига оид аниқ маълумотларни ўз вақтида олиш ҳамда мамлакат қонунларига риоя этилишини самарали баҳолаш мақсад қилинган.

 

Таклифга биноан, хорижий журналистлар АҚШда 240 кунгача фаолият юритиши, зарурат туғилганда муддат узайтирилиши мумкин.

 

Хитой фуқаролари учун бу муддат 90 кунга чекланиши белгиланган.

 

Хорижий талабалар ва алмашинув ташриф буюрувчилар эса ўқиш ёки дастур давомида мамлакатда қолиши мумкин, бироқ тўрт йилдан ошмаслиги шарт этиб белгиланган.

 

ДҲС барча манфаатдор томонларни 60 кун ичида ушбу таклиф бўйича ўз мулоҳазаларини тақдим этишга чақирган.

 

Маълумот учун, АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти 2020 йилда ҳам шунга ўхшаш таклифларни илгари сурган эди. Ўша пайтда талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бунга қарши чиққан ва тартиб амалиётга киритилмаган. Трамп шунингдек, ноқонуний муҳожирларга қарши кенг кўламли депортация чораларини қўллаш ниятини билдирган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.