Спорт

Ўзбекистон Туркманистон устидан ғалаба қозонди

Игор Сергеевнинг дубл голлари билан терма жамоа CAFA Nations Cup-2025 финалига яқинлашди.

Ўзбекистон Туркманистон устидан ғалаба қозонди

Бугун, 2 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонни 2:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Ушбу ғалаба Ўзбекистоннинг CAFA Nations Cup-2025 турниридаги имкониятларини янада мустахкамлади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ўйиннинг 37-дақиқасида ҳисобни очди. 44-дақиқада эса пеналтидан гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 32 ёшли футболчи шу тариқа миллий терма жамоа сафидаги голлари сонини 22 тага етказди ва Одил Аҳмедовни ортда қолдириб, энг самарали тўпурарлар рўйхатида 6-ўринга чиқди. Туркманистон жамоасидан Дидар Дурдиев 84-дақиқада пеналтидан гол уриб, якуний натижани 2:1 кўринишида белгилади.

 

Учрашувнинг 59-дақиқасида Ўзбекистон футболчиси Фаррух Сайфиев рақиб дарвозабонига нисбатан қўпол ҳаракати учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон очколарини 4 тага етказиб, Уммон билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.

 

Миллий терма жамоамиз 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда Қирғизистон билан тўқнаш келади. Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябрь куни CAFA Nations Cup-2025 турнирининг финал учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Туркманистон устидан ғалаба қозонди | Zamon.uz