Спорт

ЖЧ-2025: Ўзбекистон боксчилари 9 жангда 9 та ғалаба қозонди

Ливерпоолда ўтаётган жаҳон чемпионатида рингга чиққан барча ўзбекистонлик боксчилар ўз рақибларини мағлуб этиб, миллий терма жамоамизнинг мағлубиятсиз церийасини давом эттирди.

ЖЧ-2025: Ўзбекистон боксчилари 9 жангда 9 та ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпоол шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Мусобақанинг 9 сентябрь кунги жангларида ўзбекистонлик боксчилар юқори натижа кўрсатиб, халқаро рингда навбатдаги муваффақиятларни қўлга киритишди.

 

Кун давомида рингга чиққан 9 нафар вакилимизнинг барчаси ўз рақибларини ишончли тарзда мағлуб этди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Бундай церийа спортчиларимизнинг тайёргарлиги ва жисмоний ҳамда руҳий барқарорлигини яна бир бор исботлади.

 

1/8 финал босқичида Феруза Казакова (−51 кг) бразилиялик Каролине Де Алмейдани, Ситора Турдибекова (−60 кг) италиялик Ребекка Николини, Миразизбек Мирзаҳалилов (−55 кг) эронлик Маҳдий Козимийни, Жавоҳир Умматалиев (−80 кг) кореялик Ким Мин Сеонгни, Сабина Бобоқулова (−48 кг) полшалик Ангелика Кристофорскани, Шодиёржон Мелиқузиев (−50 кг) австралиялик Омер Изазни, Асадхужа Мўйдинхўжаев (−65 кг) финляндиялик Исмоил Умарни ва Акмалжон Исроилов (−85 кг) австралиялик Лачлан Лоусонни енгишди.

 

Шунингдек, чорак финалда рингга чиққан Азиза Зокирова (−70 кг) Германия вакили Леоние Мюллерни ортда қолдириб, кейинги босқичга йўл олди. Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар 9 жангда 9 ғалаба билан халқаро мусобақада миллий спортимиз қудратини яна бир бор намоён қилишди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЖЧ-2025: Ўзбекистон боксчилари 9 жангда 9 та ғалаба қозонди | Zamon.uz