энг долзарб

Оксфорд университетида ўзбек тилини ўрганиш лойиҳалари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Саида Мирзиёева Буюк Британия Адлия вазири билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Оксфорд университетида ўзбек тилини ўрганиш лойиҳалари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15 октябрь куни Буюк Британия Бош вазири ўринбосари, Адлия вазири Девид Лемми билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги таълим ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон мактабларида Кембридж таълим дастурларининг айрим йўналишларини жорий этиш, инглиз тилида сўзлашувчи малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда Оксфорд университетида ўзбек тилини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Учрашувда инсон капиталини ривожлантириш, ёшлар учун замонавий билим олиш имкониятларини кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Саида Мирзиёева бундай ташаббуслар Ўзбекистон ва Буюк Британия халқлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Оксфорд университетида ўзбек тилини ўрганиш лойиҳалари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда | Zamon.uz