Ўзбекистон

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди

Учрашувда Қорақалпоғистон, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди

 

«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Мазкур учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

 

Таъкидланганидек, мамлакатда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар натижасида сўнгги йилларда ўғил-қизлар жаҳон фан олимпиадаларида юксак натижаларга эришиб, 66 та олтин, 147 та кумуш ва 221 та бронза медални қўлга киритди.

 

Бугунги кунда иқтидорли ёшлар дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан Harvard University, Yale University, Princeton University, Columbia University вa Cornell University'да таҳсил олмоқда. Ушбу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшлар сони 500 нафардан ошган бўлса, ТОП-100 таликка кирувчи университетларда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 3,5 минг нафардан ортди.

 

Шунингдек, янгиликка интилувчан ёшлар томонидан яратилган 63 та стартап лойиҳаси АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари бозорларига муваффақиятли кириб борди.

 

Ёш спортчилар ҳам халқаро ареналарда юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиб, 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалларни қўлга киритди. Бугунги кунда ёш тадбиркорлар мамлакатдаги бизнес вакилларининг қарийб 35 фоизини ташкил этмоқда.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.