Жаҳон

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

 

1991 йил октябрь ойида 7 000 нафар аҳоли яшаган Хўжали шаҳри Арманистон Республикаси (АР) қуролли кучлари томонидан тўлиқ қамал қилинди, 1992 йил 26 февралда эса арман ҳарбий бўлинмалари озарбайжон халқига қарши геноцид актини амалга оширди.

 

Хўжали қирғини вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилди, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолди. Саккизта оила бутунлай йўқ қилинди, 25 нафар бола ҳар икки ота-онасидан, 130 нафар бола эса ота-онасидан биридан айрилди. Фожиа кечасида 1 275 нафар тинч аҳоли асирга олинди, улардан 150 нафарининг тақдири ҳозиргача номаълум.

 

Тахминан 2 500 нафар шаҳар аҳолиси муқаррар ўлимдан қутулиш мақсадида Ағдам йўналишида ҳаракатланди. Бироқ арман қуролли кучлари ҳимоясиз одамларга нисбатан аёвсиз равишда ўт очди.

 

Россиянинг «Мемориал» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази маълумотига кўра, тўрт кун давомида фақат Ағдамга Хўжалидан 200 нафар озарбайжонликнинг жасади олиб келинган, ўнлаб жасадлар устидан таҳқирлаш ҳолатлари қайд этилган. Ағдамда 181 нафар жасад — 130 эркак ва 51 аёл — суд-тиббий экспертизадан ўтказилган. Аниқланишича, 151 нафар шахс ўқ жароҳатидан, 20 нафари парча жароҳатларидан ҳалок бўлган, 10 нафар киши эса ўткир бўлмаган буюмлар билан уриб ўлдирилган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази томонидан тирик одамларнинг скалп қилиниши ҳолатлари ҳам қайд этилган.

 

Буларнинг барчаси арман ҳарбийлари томонидан алоҳида шафқатсизлик ва тасаввурга сиғмайдиган ваҳшийлик билан амалга оширилган. Шаҳарга ҳужумда Ханкендида жойлашган собиқ Совет армиясининг 366-полки ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этган.

 

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига (АР) қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Геноцид содир этилиши учун жавобгарлик бевосита ўша даврдаги ҳарбий-сиёсий раҳбарият зиммасига юкланади.

 

1994 йилда ўша даврдаги Президент Ҳайдар Алиев ташаббуси билан Милли Мажлис “Хўжали геноциди куни — 26 февраль тўғрисида” махсус қарор қабул қилди. Ҳужжатда фожианинг сабаблари батафсил баён этилган ҳамда айбдорлар белгиланган.

 

Боку шаҳрининг Хатайи туманида геноцид қурбонлари хотирасига “Она фарёди” монументи қад ростлаган.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, Ҳайдар Алиев жамғармаси Хўжали қирғини ҳақидаги ҳақиқатларни жаҳон жамоатчилигига етказиш бўйича тизимли ва изчил фаолият олиб бормоқда. Жамғарма кўмагида ва ташкилий ёрдами билан геноцидга бағишланган махсус лойиҳа доирасида дунёнинг қатор мамлакатларида акциялар, тадбирлар туркуми, кўргазмалар ва мотам маросимлари ўтказилмоқда.

 

Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лейла Алиева ташаббуси билан бошланган “Хўжалига адолат!” халқаро кампанияси йил сайин тобора кенгайиб, самарадорлиги ортиб бормоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби | Zamon.uz