Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда сумалак сайлида иштирок этди

Давлат раҳбари Жарқўрғон туманида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва ижтимоий инфратузилма лойиҳалари билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда сумалак сайлида иштирок этди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.

 

                         

 

Мамлакатда аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, замонавий ва шинам турар жойлар барпо этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Давлат раҳбарининг 2021 йил 12 октябрдаги фармонига мувофиқ “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида чўл ҳудудини ўзлаштириш ҳисобига барпо этилаётган мазкур массивнинг умумий 50 гектар майдонида 116 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар ҳудудда поликлиника, 180 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 330 ўринли мактаб ҳамда маҳалла биноси фойдаланишга топширилган. 68 та кўп қаватли уйда жойлашган 1,5 мингга яқин хонадонга аҳоли кўчиб кирган.

 

                       

 

Шунингдек, массив ҳудудида ахборот технологиялари ва хорижий тиллар ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган, 7 та микромарказ ҳамда 5 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилган. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳам босқичма-босқич ривожлантирилиб, ичимлик суви, иссиқлик тармоқлари, қарийб 3 километр газ қувури тортилган, 250 киловаттли трансформатор ўрнатилган. Ҳудудни ободонлаштириш доирасида 4,5 гектар майдонга манзарали ва мевали дарахтлар экилган, дашт ҳудудидаги 300 гектар ерга саксовул ўсимликлари экилган.

 

Келгусида массивда яна қарийб 50 та кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилган. Жумладан, жорий йилда қўшимча 14 та, яъни 280 хонадонли уй-жой, янги йўллар, кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган.

 

Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудда фаолият юритаётган “Янги ёшлар” бошқарув сервис компаниясининг фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур компания тумандаги 161 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатиб, шундан 54 таси айнан ушбу массив ҳудудида жойлашган. Кўп қаватли уйларнинг том қисмига қуввати 5–15 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилгани энергия тежамкорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Президент массивдаги 66-мактабда яратилган шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди. Мактабда 500 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда ҳамда инклюзив таълим тамойиллари асосида ногиронлиги бўлган болалар учун зарур имкониятлар яратилган. Таълим жараёнига замонавий ёндашувлар жорий этилган бўлиб, 50 га яқин мутахассис ва педагоглар фаолият юритмоқда. Ўқув хоналари, йўлаклар, спорт зали, овқатланиш ва муолажа хоналари замонавий талаблар асосида жиҳозланган.

 

Давлат раҳбари таълим тизимида сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўналишларини ривожлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, ўқувчиларни келажак касбларига тайёрлаш масаласи устувор аҳамиятга эга эканини қайд этди.

 

Шундан сўнг хорижий тиллар ва ахборот технологиялари ўқув маркази фаолияти билан танишилди. 6,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган, 400 ўринли мазкур мажмуа йилига 2 мингдан ортиқ ёшларнинг таълим олиши ва инновацион лойиҳалар устида ишлаши учун кенг имконият яратмоқда. Марказда юзлаб ўқувчилар компьютер саводхонлиги, дастурлашнинг «фронт-энд» йўналишлари бўйича билим олиб, сертификатга эга бўлган, кўплаб ёшлар халқаро ИEЛТС имтиҳонларида юқори натижаларга эришган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"