Ўзбекистон

Фарғонадаги боғчада ток урган 6 ёшли бола иши бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланди

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Фарғонадаги боғчада ток урган 6 ёшли бола иши бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланди

 

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 18 февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчи, 2020 йилда туғилган P.A, муассаса ҳудудидаги трансфарматорлар ўрнатилган махсус ертўлага йиқилиб тушган. Ҳодиса натижасида бола ток уриши оқибатида тан жароҳати олди ва шифохонага етказилган.

 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан доимий назоратга олинган. Ҳозирда боланинг олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.

 

Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳодиса устидан кузатувини давом эттиради ва барча зарур чоралар кўрилишини таъминлайди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.