Жаҳон

АҚШ Исроилни Эрон бўйича музокаралардан четлаштирди — NYT

Нашрга кўра, бу ҳолат сайловлар олдида турган Нетаняхуга сиёсий зарба бериши мумкин.

АҚШ Исроилни Эрон бўйича музокаралардан четлаштирди — NYT

АҚШ маъмурияти Исроилни Эрон билан олиб борилаётган музокаралардан амалда четлаштирган. Бу ҳақда The New York Times Тел-Авивдаги амалдорларга таяниб хабар берди, дея ёзмоқда РИА Новости.

 

NYT маълумотларига кўра, Исроил расмийлари Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ҳақида етарли маълумот олмаяпти. Шу сабабли улар музокараларга оид тафсилотларни минтақадаги дипломатлар, сиёсий алоқалар ҳамда Эрон ичидаги кузатувлар орқали йиғишга мажбур бўлмоқда.

 

Америкалик амалдорларнинг айтишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуни ҳарбий иттифоқчи сифатида кўрса-да, Эрон билан музокараларда яқин сиёсий ҳамкор деб ҳисобламайди. NYT'нинг ёзишича, Исроилнинг роли “тенг ҳуқуқли шерик” мақомидан иккинчи даражали иштирокчи даражасига тушиб қолган.

 

Газета бу ҳолат Нетаняху учун сиёсий жиҳатдан оғир зарба бўлиши мумкинлигини қайд этган. Чунки у жорий йилда мураккаб қайта сайлов кампаниясига тайёргарлик кўрмоқда.

 

Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти июнь бошида Исроил ва Ливан ўртасида музокаралар ўтказилишини маълум қилган. Ўт очишни тўхтатиш режими сақланаётганига қарамай, Исроил армияси Ливан ҳудудига зарбалар беришда давом этмоқда. “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати эса бунга жавобан чегара ҳудудидаги исроиллик ҳарбийларга ҳужум қилмоқда.

 

The Wall Street Journal'нинг ёзишича, Доналд Трамп Эронга қарши янги ҳарбий зарбаларни ҳозирча кечиктириб, дипломатик музокараларни давом эттиришни маъқул кўрган. Fars агентлиги эса Вашингтон можаро якунланиши учун Теҳронга бешта шарт қўйганини билдирган. Қайд этилишича, ушбу талаблар Эрон томонининг позициясига зид ҳисобланади.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.