Жаҳон

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: қурбонлар сони 500 нафардан ошди

2026 йил 15 мартдан 23 майгача мамлакат бўйлаб 62 мингдан ортиқ кишида қизамиқ аломатлари аниқланган.

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: қурбонлар сони 500 нафардан ошди

Бангладешда қизамиқ оқибатида вафот этганлар сони 500 нафардан ошди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Мамлакат соғлиқни сақлаш масъулларига кўра, вафот этганларнинг 86 нафарида қизамиқ инфекцияси тасдиқланган, 426 нафар болада касалликка хос аломатлар кузатилган.

 

Қайд этилишича, сўнгги ойларда касаллик ҳолатлари кескин ошиб, шифохоналар фаолиятига жиддий босим туширмоқда. Айниқса, қишлоқ ҳудудлари ҳамда кам таъминланган аҳоли зич яшайдиган шаҳарларда вазият оғирлашган.

 

Бангладеш Соғлиқни сақлаш хизматлари бош бошқармаси маълумотларига кўра, 15 мартдан 23 майгача мамлакат бўйлаб 62 мингдан ортиқ кишида қизамиқ аломатлари аниқланган. Шундан 8,4 мингдан зиёди лаборатория орқали тасдиқланган.

 

Мутахассислар беш ёшгача бўлган болалар энг юқори хавф остида эканини таъкидламоқда. Айниқса, эмланмаган ёки тўлиқ вакцина олмаган болаларда касаллик оғир кечаётгани қайд этилган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аввалроқ мунтазам эмлаш даражасининг пасайиши кенг кўламли эпидемия хавфини кучайтирганини билдирган.

 

Шундан сўнг Бангладеш ҳукумати фавқулодда қизамиқ-қизилча вакцинацияси кампанияларини кенгайтириб, тезкор тиббий гуруҳларни сафарбар қилган. Шунингдек, касаллик асоратларини камайтириш учун А витамини тарқатиш ҳажми ҳам оширилган.

 

“Қизамиқ дунёдаги энг юқумли касалликлардан бири бўлса-да, вакцинанинг икки дозаси орқали унинг олдини олиш мумкин”, дейилади хабарда.

 

Апрель ойи бошида Бангладеш Cоғлиқни сақлаш вазирлиги камида 98 нафар бола қизамиқ касаллиги оқибатида вафот этганини маълум қилганди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"