Жаҳон

Покистонда портлаш оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Мазкур портлаш учун жавобгарликни “Балужистон озодлик армияси” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Покистонда портлаш оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг жануби-ғарбидаги Кветта шаҳрида йўловчи поезди ўтаётган пайтда худкуш террорчи портловчи моддалар ортилган автомобилни темирйўл яқинида портлатди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ одам яраланган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда портлаш кучи сабаб поезднинг икки вагони ағдарилиб, ёниб кетгани ва осмонни қалин қора тутун қоплагани акс этган.

 

Гувоҳлар ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, ҳужум хавфсизлик кучлари одатда жойлашадиган ҳудудда содир бўлган. Портлаш натижасида яқин атрофдаги бир нечта бино жиддий зарар кўрган ва йўл бўйида турган ўндан ортиқ автомобиль шикастланган.

 

Ярадорлар шифохонага олиб кетилган бўлиб, уларнинг 20 нафари оғир аҳволда.

 

Покистон марказий ҳукуматидан мустақиллик талаб қилувчи тақиқланган “Балужистон озодлик армияси” (БЛА) гуруҳи журналистларга юборган баёнотида ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Гуруҳ баёнотида хавфсизлик ходимларини олиб кетаётган поезд нишонга олингани айтилган.

 

“Биз бегуноҳ фуқароларнинг нишонга олиниши ва одамларнинг ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Террорчи унсурларга ҳеч қандай ён босиш бўлиши мумкин эмас”, — деди Балужистон вилояти ҳукумати матбуот котиби Шаҳид Ринд.

 

Унинг сўзларига кўра, портлашдан кейин Кветта шифохоналарида фавқулодда тиббий ҳолат эълон қилинган ва ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

 

Покистон ҳукумати қўзғолон бостирилганини таъкидлаётган бўлса-да, Балужистонда зўравонликлар давом этмоқда.

 

2024 йилда Балужистондаги темирйўл вокзалига уюштирилган худкуш ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.