Жаҳон

Трамп синглисига суиқасд режлаштирган ироқлик қўлга олинди

Ироқ фуқароси бўлган Муҳаммад Багир Доналд Трампнинг қизи Иванка Трампга қарши суиқасд уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.

Трамп синглисига суиқасд режлаштирган ироқлик қўлга олинди

 

New York Post манбаларига таяниб хабар беришича, Ироқ фуқароси бўлган Муҳаммад Багир Саад Дауд ас-Саади Доналд Трампнинг қизи Иванка Трампга қарши суиқасд уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.

 

Маълум қилинишича, 32 ёшли Муҳаммад ал-Саади 15 май куни Туркия ҳудудида қўлга олинган ва кейинчалик АҚШга экстрадиция қилинган. АҚШ расмийлари унинг Ҳизбуллоҳ бригадалари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор эканини тахмин қилмоқда.

 

Тергов маълумотларига кўра, гумондор 2020 йилда Қосим Сулаймонийнинг Бағдодда ўлдирилиши учун қасос олиш мақсадида Иванка Трампни нишонга олишни режалаштирган. Генерал Сулаймоний АҚШнинг махсус амалиёти давомида йўқ қилинган эди.

 

Нашр ёзишича, Муҳаммад ал-Саади ўзининг режалари ҳақида аввал ҳам ижтимоий тармоқларда очиқ ишоралар берган. Хусусан, 2021 йилда у Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер яшайдиган ҳудуд акс этган Флорида харитасини эълон қилган. Постда “Ҳозир кузатув ва таҳлил босқичидамиз. Қасос — вақт масаласи” деган мазмундаги ёзув ҳам бўлгани айтилмоқда.

 

Шунингдек, манбаларга кўра, гумондорда Иванка Трампнинг яшаш манзили ва уй чизмалари билан боғлиқ материаллар ҳам бўлган. У Ироқнинг расмий паспортидан фойдалангани сабабли бир қатор давлатларга эркин кириб-чиқиш имконига эга бўлгани қайд этилган.

 

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Муҳаммад ал-Саади Европа ва АҚШ ҳудудларида содир этилган қатор ҳужумлар ҳамда ҳужумларга уринишларда ҳам гумон қилинмоқда. Жумладан, Амстердамдаги банк биносига ўт қўйиш, Торонтодаги АҚШ консуллиги яқинидаги отишма ва Лондонда икки яҳудийга пичоқ билан ҳужум қилиш ҳолатлари тергов доирасида ўрганилмоқда.

 

Ҳозирда мазкур иш юзасидан кенг кўламли тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.