Жаҳон

Ер иқлими мувозанатдан чиқиб кетди — БМТ

Шунингдек, Жаҳон метеорология ташкилоти давом этаётган иқлим ўзгаришлари сабабли огоҳлантириш берди.

Ер иқлими мувозанатдан чиқиб кетди — БМТ

Жаҳон метеорология ташкилоти 2025 йил иқлим ҳисоботида қайд этилишича, иқлим “илгари ҳеч қачон дуч келмаган беқарорликка” юз тутган. Бу ҳақда Point хабар бермоқда.

 

Ҳужжатда айтилишича, вайронкор ўзгаришлар бир неча ўн йиллар давомида содир бўлган, аммо уларнинг салбий оқибатлари юз йиллар, балки минг йиллар давомида ўз таъсирини кўрсатади. 

 

“Жаҳон иқлими фавқулодда ҳолатда, Ер ўз имкониятларининг чегарасига етмоқда”, — деди БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш. 

 

Ҳисоботда 2025 йил кузатувлар бошланганидан буён иккинчи ёки учинчи энг иссиқ йил бўлганлиги тасдиқланган. Ўртача глобал ҳарорат саноат олди давридан 1,43 даража Цельсийгача ошган. Бу Париж келишувида белгиланган 1,5 даража чегарасидан бироз паст холос.

 

 2015–2025 йиллар оралиғи эса тарихдаги ўлчовлар бўйича энг иссиқ ўн бир йилни ташкил этган.

 

Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) Бош котиби Селест Сауло ҳаддан ташқари экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг оқибатларига эътибор қаратди. Унга кўра, ўтган йили иссиқ тўлқинлар, ўрмон ёнғинлари, қурғоқчиликлар, бўронлар ва сув тошқинлари минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, миллионлаб одамларни таъсирлади ва миллиардлаб евро миқдорида иқтисодий зарар келтирди.

 

Уч асосий иссиқхона газлари – CО2, метан ва азот оксиди – концентрацияси 2025 йилда ҳам ўлчов станциялари маълумотларига кўра ўсишда давом этди. Океанлар 1960 йилдан буён рекорд даражада исиди, ва бу исиш суръати тезлашмоқда: 2005–2025 йилларда исиш тезлиги 1960–2005 йиллар кўрсаткичидан икки баробар юқори бўлди.

 

Музликларнинг эриши ҳам юқори суръатларда давом этмоқда. Ўтган йили Арктика денгиз музининг майдони сунъий йўлдош кузатувлари бошланган 1979 йилдан буён минимал ёки иккинчи минимал даражага тушди, Антарктида музининг майдони эса 2023 ва 2024 йиллардан кейин учинчи минимал даражага тушди.

 

Ҳисоботда илк марта Ернинг энергия номутаносиблиги – иқлим кўрсаткичларидан бири – бўйича маълумотлар келтирилган. Ушбу номутаносиблик, Ер томонидан сўриладиган ва қайта акс эттириладиган қуёш энергияси нисбати билан ўлчанади, 1960 йилдан бери узлуксиз ўсиб бормоқда ва 2025 йилда рекорд даражага етди.

 

ЖМТ маълумотларига кўра, ортиқча иссиқликнинг 91 фоиздан ортиғи глобал океан томонидан сўрилади, атроф-муҳит ва ер юзаси фақат 1 фоизини олади, 5 фоизи эса қуруқлик массаларига тушади.

 

Европа Иттифоқи Copernicus хизмати 2025 йилни метеорологик кузатувлар бошланганидан буён учинчи энг иссиқ йил деб баҳолади. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ер иқлими мувозанатдан чиқиб кетди — БМТ | Zamon.uz