Жаҳон

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли 2030 йилда ишга туширилади

Мазкур темирйўли қурилиши якунланиши билан мамлакатлар янги транзит йўлларига эга бўлади ва юк етказиб бериш вақти қисқаради.

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли 2030 йилда ишга туширилади

Марказий Осиё мамлакатлари транзит салоҳиятини оширишга қаратилган янги темирйўл лойиҳаси 2030 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаровга таяниб, 24.кг хабар берди.

 

Жапаровнинг сўзларига кўра, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши якунланиши билан мамлакатлар янги транзит йўлларига эга бўлади ва юк етказиб бериш вақти сезиларли даражада қисқаради. Бу эса минтақа учун янги бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиради.

 

Президент Жапаров бугунги кунда темирйўл бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш ва савдо-логистика марказларини қуриш давр талаби эканини таъкидлади. 

 

Темирйўл қурилиши 2024 йил 27 декабрда бошланган бўлиб, 2025 йил 16 декабрь куни Бишкекда лойиҳани молиялаштириш бўйича кредит битими имзоланган.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. 

 

Маблағнинг қарийб ярми — 2,3 миллиард доллар Хитой томонидан 35 йил муддатга кредит сифатида уч давлат томонидан ташкил этилган қўшма лойиҳа компаниясига ажратилади. Кредитни қайтариш бевосита лойиҳа компанияси зиммасига юклатилади. Қолган 2,3 миллиард доллар эса қўшма компания устав капиталига киритилади. Унда Хитойнинг улуши 51%, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг улуши эса 24,5%дан бўлади.

 

2030 йилда темирйўл орқали йиллик юк ташиш ҳажми 8 миллион тонна, 2040 йилда 10 миллион тонна, 2050 йилда эса 13,5 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Қирғизистон ҳукумати лойиҳа 30-40 йил ичида ўзини оқлашини билдирган.

 

Президент Жапаров шунингдек, лойиҳа минтақанинг халқаро аҳамиятини ошириш ва янги транзит алоқаларини яратишда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли 2030 йилда ишга туширилади | Zamon.uz