Ўзбекистон

Ўзбекистонда аэропортлар яқинида варрак учириш тақиқланиб, назорат кучайтирилди

Қоидабузарларга 20–100 БҲМ жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланади.

Ўзбекистонда аэропортлар яқинида варрак учириш тақиқланиб, назорат кучайтирилди

 

Ўзбекистонда варрак учириш мавсуми бошланиши сабаб аэродромлар яқинида ҳаво майдонидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилди. Мутахассислар бундай фаолият самолётлар парвоз хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдиришини таъкидламоқда.

 

Uzbekistan Airports маълумотига кўра, аэродром ҳудудларида парвозлар хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият қатъиян тақиқланган. Варраклар баландликка кўтарилиб, самолётлар билан тўқнашув хавфини юзага келтириши, уларнинг ипи двигателларга ўралиб қолиши ёки техник носозликларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Ҳаво кодексининг 17-моддасига мувофиқ, парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолиятга, шунингдек, ҳаво кемалари ва бортдаги одамлар хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият киради. Аэропорт ҳудудида ҳаво ўйинчоқларини учириш бундай хавфларга тааллуқлидир.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116²-моддасига биноан, бундай қоидабузарликлар учун 20 дан 100 базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Агар ушбу ҳаракатлар оғир оқибатларга олиб келса, жумладан авиаҳалокат юз берса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам мумкин.

 

Мутасадди ташкилотлар фуқаролар ва мамлакат меҳмонларини дам олиш учун парвоз йўналишларидан узоқ ҳудудларни танлашга чақирмоқда. Таъкидланишича, ушбу қоидаларга риоя қилиш нафақат мажбурият, балки йўловчилар ва экипаж хавфсизлигини таъминлашга қўшилган муҳим ҳиссадир.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"