Жаҳон

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросимига тайёргарлик бошланди

Уруш сабаб бир неча ойга кечиктирилган маросим санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросимига тайёргарлик бошланди

Эрон ҳукумати ҳалок бўлган олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий учун “улуғвор” дафн маросимини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади. Ал-Арабия ёзишича, бу ҳақда давлат телевидениеси Ислом тарғиботи бўйича Теҳрон мувофиқлаштириш кенгаши раҳбари Моҳсен Маҳмудийга таяниб хабар берди.

 

Маҳмудийнинг сўзларига кўра, дафн маросимини ташкил этиш учун махсус штаб тузилган бўлиб, ҳозирда турли давлат идоралари маросимни режалаштириш ва ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш билан шуғулланмоқда. Маросимнинг аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмаган.

 

Али Хоманаий Эрон Ислом Республикасига 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган. У 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳамда уруш бошланишига сабаб бўлган зарбаларнинг илк тўлқинида ҳалок бўлган эди.

 

Ҳужумлар вақтида унинг ўғли ва вориси Мужтабо Хоманаий ҳам яраланган. У олий раҳбар лавозимини эгаллаганидан буён омма олдида кўриниш бермаган.

 

Апрель ойида Али Хоманаий хотирасига бағишланган алоҳида тадбир ўтказилган бўлса-да, дастлаб режалаштирилган давлат дафн маросими уруш туфайли ўтказилмаган.

 

Давлат телевидениесининг хабар беришича, ҳозирда турли ташкилотлар маросимни юқори савияда ташкил этиш учун зарур шароитларни яратиш устида ишламоқда. Расмий эълон берилгач, маросим кенг кўламда ўтказилиши ва унда кўплаб фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.

 

Аввалроқ, АҚШ ва Эрон ўртасида амалда бўлиб турган сулҳни яна 60 кунга узайтириш ҳамда урушни тўлиқ якунлаш бўйича музокараларни бошлаш юзасидан дастлабки келишувга эришилгани маълум қилинганди.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.