Жаҳон

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак.

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

АҚШ ва Эрон ўртасида амалда бўлиб турган сулҳни яна 60 кунга узайтириш ҳамда урушни тўлиқ якунлаш бўйича музокараларни бошлаш юзасидан дастлабки келишувга эришилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Расмий манбаларга кўра, келишув ҳали АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак. Агар меморандум тасдиқланса, бу икки давлат ўртасидаги бир неча ҳафтадан буён давом этаётган дипломатик тангликдан кейинги муҳим сиёсий қадам бўлиши мумкин.

 

Манбаларга кўра, меморандум доирасида 60 кун давомида Ҳормуз бўғозида кема қатнови чекланмаслиги ва транзит ҳаракатлари бепул амалга оширилиши белгиланган. Эрон эса 30 кун ичида бўғоз ҳудудида жойлаштирилган барча денгиз миналарини олиб ташлаши керак бўлади.

 

Ҳужжатда Эроннинг ядро қуролига эга бўлишга уринмаслик мажбурияти ҳам қайд этилган. Битим амал қиладиган даврда Эроннинг юқори даражада бойитилган уран захиралари тақдири ҳамда мамлакатда уранни бойитиш фаолияти бўйича қўшимча музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, меморандумга Исроил ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича банд ҳам киритилган.

 

Аввалроқ Форс кўрфази ҳудудида АҚШ ва Эрон ўртасида бир неча бор чекланган ҳарбий тўқнашувлар кузатилган, бу эса сулҳнинг бузилиши эҳтимоли ҳақида хавотирларни кучайтирганди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"