Жаҳон

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Дастур доирасида биопринтинг ва инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Россия президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган узоқ умр кўриш дастури ген терапияси, органларни 3D босиб чиқариш ва мини-чўчқаларда инсон органларини етиштириш каби технологияларни ўз ичига олади. The Wall Street Жоурналъга кўра, Кремль бу йўналишни Россиянинг энг муҳим илмий лойиҳаларидан бирига айлантирган, дея хабар бермоқда tovima.com.

 

Маълум қилинишича, Россияда қаришга қарши илмий тадқиқотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирилмоқда. Владимир Путин томонидан 2024 йилда тақдим этилган “Янги соғлиқни сақлаш технологиялари” дастури доирасида умрни узайтириш ва қариш жараёнини секинлаштиришга қаратилган лойиҳалар учун 26 миллиард доллар ажратилган.

 

Ўтган ой Россия ҳукумати ҳужайраларнинг қаришини секинлаштиришга мўлжалланган ген терапияси препарати ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Расмийларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа қаришга қарши курашдаги энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади.

 

Дастур доирасида биопринтинг — тирик тўқималарни 3D босиб чиқариш ва ксенотрансплантация — инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда. Россиялик олимлар 2030 йилгача инсон органларини алмаштириш имконини берувчи технологияларни яратишни мақсад қилган.

 

WSJ мақоласида қайд этилишича, Путин узоқ йиллардан буён қаришга қарши тадқиқотларга қизиқиб келади. Нашр уни Жефф Безос, Сем Альтман ва Питер Тил каби технология миллиардерлари билан бир қаторда умрни узайтириш технологияларига катта қизиқиш билдираётган сиёсий етакчилардан бири сифатида тилга олади.

 

Мақолада Путиннинг қариш ва соғлиқ масалаларига алоҳида эътибор қаратиши ҳақида ҳам сўз юритилади. Хусусан, COVID-19 пандемияси даврида Россия президенти қатъий карантин тартибларини жорий этган, ташриф буюрувчилар учун узоқ муддатли изоляция талаб қилган ва дезинфекция туннелларидан фойдаланган. Ўша даврда унинг узун столлар ортида учрашувлар ўтказиши ҳам кенг муҳокама қилинган эди.

 

Шунингдек, мақолада Путиннинг криотерапияга, яъни организмни ўта паст ҳарорат таъсирига дучор қилиш усулига қизиқиши эслатилади. 2018 йилда у Австриянинг ўша пайтдаги канцлери Себастян Куртсга бундай муолажани синаб кўришни тавсия қилган. Куртс кейинчалик Путин криотерапиянинг фойдалари ҳақида катта қизиқиш билан гапирганини айтган.

 

WSJ Путиннинг омма олдида ўзини жисмонан чиниққан ва бақувват етакчи сифатида намоён этишга ҳам алоҳида эътибор қаратишини қайд этади. Йиллар давомида у кўкраги яланғоч ҳолда ов қилиши, хоккей ўйнаши ва мотоцикл миниши акс этган тасвирлар орқали фаол ва кучли раҳбар образини шакллантириб келган.

 

Россиянинг узоқ умр кўриш дастурига Путиннинг қизи, эндокринолог Мария Воронсова ҳамда Курчатов институти раҳбари Михаил Ковалчук бошчилик қилмоқда. Ковалчук фан келажакда инсон танасининг айрим қисмларини чексиз равишда тиклаш ва алмаштириш имконини бериши мумкинлигини таъкидлаб келади.

 

Бироқ айрим олимлар лойиҳа натижаларига эҳтиёткорона ёндашмоқда. Уларнинг фикрича, ҳозирча бу йўналишдаги кўплаб ишланмалар халқаро илмий журналларда етарли даражада тасдиқланмаган ва амалий натижалар ҳақида гапиришга эрта.

 

Мақола сўнгида Россияда эркакларнинг ўртача умр давомийлиги тахминан 68 йил экани, бу кўрсаткич АҚШ ва Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатларидагидан анча пастлиги қайд этилади.

 

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.