Жиноят

Сергели автомобиль бозорида 100 нафар олиб-сотарнинг фаолиятига чек қўйилди

Шунингдек, фуқароларни алдаб, йирик миқдордаги фирибгарлик содир этган икки шахс 8-9 йилга қамалди.

Сергели автомобиль бозорида 100 нафар олиб-сотарнинг фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳридаги Сергели автомобиль ва эҳтиёт қисмлар бозорида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 100 нафар ноқонуний воситачи фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, халқ орасида “сайгак” ёки “олиб-сотар” деб аталувчи шахслар харидорларга эҳтиёт қисмларни арзон нархда ва тезкор тарзда топиб беришни ваъда қилган, бироқ амалда маҳсулотларни бозор нархидан икки-уч баравар қимматга сотиб келган.

 

ИИББга кўра, бундай воситачилар фаолияти сифатсиз маҳсулотлар савдосининг кўпайишига, нархларнинг сунъий ошишига ҳамда харидорларнинг бозорга бўлган ишончи пасайишига сабаб бўлмоқда.

 

Ўтказилган рейдлар давомида бозорда ноқонуний фаолият юритаётган ва воситачилик билан шуғулланаётган 100 нафар шахс аниқланиб, улар туман ички ишлар органларига олиб борилган. Улардан 50 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилган, 30 нафарига нисбатан эса маъмурий қамоқ ва жарима жазолари қўлланилган.

 

ИИББ маълумотларига кўра, 2025 йил ва 2026 йилнинг ўтган даври давомида мазкур бозор ҳудудида ноқонуний ҳаракатлар билан боғлиқ қарийб 10 та жиноят иши аниқланган.

 

Хусусан, 2026 йил январь ойида фуқароларга арзон автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг маблағларини ўзлаштирган икки шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилган. Суд қарори билан фуқаро Тожибоев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан айбдор деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Худди шу модда билан айбланган фуқаро Шерқобилов эса 8 йилга қамалган.

 

ИИББнинг қайд этишича, тадбирлардан сўнг бозордаги вазият яхшилангани, харидорлар ва тадбиркорлар томонидан савдо жараёнларида очиқлик ва шаффофлик кучайгани таъкидланган.

 

Ички ишлар органлари фуқароларга маҳсулот ва хизматларни фақат расмий ҳамда ишончли савдо нуқталари орқали харид қилишни тавсия этди.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"