Жаҳон

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Россиянинг турли ҳудудларида муфтийлар ва мусулмон диний-жамоат арбобларининг қўлга олиниши ҳамда ҳибсга олиниши ҳолатлари кузатилмоқда. Айримларга порахўрлик, бошқаларга эса террорчилик ташкилотлари билан алоқадорлик бўйича айбловлар қўйилган. Бу ҳақда Meduza ёзмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Мордовия муфтийси Раил Асаинов пора беришга уринишда гумон қилиниб қўлга олинган. Тергов талқинига кўра, у университет талабаларининг сессияни топшириши учун таълим муассасаси вакилига пора таклиф қилган. Кейинчалик Асаинов озод этилган. У билан бирга яна бир неча мусулмон жамоаси фаоллари ҳам ушлангани айтилмоқда.

 

Москвада эса Жанубий Бутово масжиди имоми, Карелиянинг собиқ муфтийи Висам Али Бардвил 15 суткага маъмурий қамоққа олинган. У Шереметево аэропортида полиция талабига бўйсунмаганликда айбланмоқда.

 

“Коммерсант” нашрининг ёзишича, май ойида “Мусулмон биродарлар” ташкилоти фаолиятида иштирок этганлик айблови билан бир неча диний арбоблар ва жамоатчилик вакиллари ҳибсга олинган. Улар орасида “Шимоли-ғарб мусулмонлари ҳамжамияти”нинг собиқ раҳбари Муҳаммад Хенни, Саратов вилояти муфтийси ўринбосари Нидал ал Хиха ҳамда ингуш илоҳиётчиси Аҳмад Тангиев бор. Қўлга олиш ишлари Санкт-Петербург, Саратов ва Шимолий Осетияда ўтказилгани билдирилмоқда.

 

Экспертлар ва айрим мустақил ОАВ ушбу ишларни Россия Мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМ) ҳамда унинг раҳбари муфтий Равил Гайнутдин атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда. 

 

Сиёсатшунос ва исломшунослар бу ҳолатларни диний тузилмаларга босим кучайгани билан изоҳламоқда.

 

Мутахассислар қайд этишича, ДУМ сўнгги йилларда Россия ҳукуматига содиқ позицияда бўлиш билан бирга, мигрантлар ҳуқуқлари, масжидлар фаолияти ва мусулмонларнинг диний амалиётларига оид айрим масалаларда мустақил нуқтаи назарни ҳам билдириб келган.

 

Шу билан бирга, экспертлар террорчилик ташкилоти билан алоқадорлик ҳақидаги айбловларга эҳтиёткорона ёндашмоқда. Уларнинг фикрича, бу каби ишлар Россиядаги мусулмон диний тузилмалари ўртасидаги таъсир ва назорат масалалари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда Муфтийлар кенгаши ҳозирча ушбу ҳибслар юзасидан расмий баёнот бермаган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.