Ўзбекистон

“Темур тузуклари” илк бор беларус тилига таржима қилинди

Шунингдек, асарнинг форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилиши белгиланган.

“Темур тузуклари” илк бор беларус тилига таржима қилинди

Темур тузуклари асари илк бор беларус тилига таржима қилиниб, “Улажэнне Цямура” номи остида чоп этилди. Лойиҳа Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ва Беларус давлат педагогика университети ҳамкорлигида ташкил этилган Инновацион педагогика қўшма таълим олий мактаби ташаббуси билан амалга оширилди.

 

 

Мутахассислар қайд этишича, ҳужжатли, тарихий, бадиий ва автобиографик хусусиятларни ўзида мужассам этган ушбу асар илк бор беларус тилига таржима қилинмоқда. Нашр “Амир Темур ойлиги” доирасида чоп этилиб, беларус китобхонлари учун Амир Темур давридаги давлат бошқаруви ва тарихни ўрганишда муҳим манба бўлиши кутилмоқда.

 

Инновацион педагогика қўшма таълим олий мактаби декани, профессор Омилхон Исмоиловнинг таъкидлашича, Беларусга амалга оширилаётган ҳамкорлик сафарлари давомида хорижлик талабалар орасида буюк аждодлар ва уларнинг жаҳон тарихидаги ўрнига қизиқиш юқори экани кузатилган. Хусусан, Беларус давлат педагогика университетида ўтказилган дарслардан бирининг Соҳибқирон ва Темурийлар давлати тарихига бағишлангани ҳамда талабалар орасида “Темур тузуклари”га қизиқиш катта таассурот қолдирган.

 

Маълум қилинишича, айнан шу жараёнда асарни беларус тилига таржима қилиш ғояси пайдо бўлган. Икки йил давом этган изланишлар натижасида китоб таржима қилиниб, нашр этилди.

 

 

Мутахассислар фикрича, мазкур нашр икки халқ ўртасидаги маънавий алоқаларни мустаҳкамлаш, тарихий меросни кенг тарғиб этиш ҳамда ёш авлодга Амир Темурнинг давлат бошқаруви ва ҳарбий санъатга оид қарашларини она тилида етказишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Шунингдек, Президент ташаббуси билан “Темур тузуклари”ни бир қатор хорижий тилларда нашр этиш ҳамда 2030 йилгача ноёб қўлёзмаларни рақамлаштириш бўйича “йўл харитаси” амалга оширилаётгани қайд этилди.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.