Ўзбекистон

“Навоий” оилавий поликлиникасида илк чақалоқ — Шавкатжон дунёга келди

Саида Мирзиёева президент топшириғи билан Тойлоқ ва Ургут туманларида бўлди, янгиланган “Навоий” поликлиникаси фаолияти билан танишди.

“Навоий” оилавий поликлиникасида илк чақалоқ — Шавкатжон дунёга келди

Президент топшириғига мувофиқ Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

 

 

Ташриф доирасида Тойлоқ туманида маҳаллаларни тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш мақсадида сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш ишлари кўздан кечирилди.

 

 

Шунингдек, Ургут туманида ҳам бўлиб, янги турар жойлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши, мавжуд объектларни модернизация қилиш ва кенгайтириш жараёнлари билан танишилди.

 

 

Ташриф давомида Мирзиёева фермерлар оиласи — Ҳайдаровлар хонадонида ҳам бўлиб, уларнинг тажрибаси билан танишди. Уларнинг тажрибасини оммалаштириш мумкинлиги таъкидланди.

 

 

Бундан ташқари, Президент топшириғи асосида тубдан реконструкция қилинган “Навоий” оилавий поликлиникаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ушбу муассасада 16 та қишлоқ аёлларига хизмат кўрсатувчи замонавий туғруқ бўлими ташкил этилган.

 

 

Маълум қилинишича, яқинда мазкур поликлиникада биринчи чақалоқ — Шавкатжон дунёга келган. Саида Мирзиёева буни амалга оширилаётган ишларнинг хайрли эканига ишора сифатида баҳолади.

 

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"