Жаҳон

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши чекланади

Эндиликда ўйин платформалари ҳам ёш мезонлари асосида тартибга солинади.

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши чекланади

 

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган янги қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга кўра, рақамли платформалар вояга етмаган фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш бўйича махсус тизимларни жорий этиши шарт бўлади.

 

Янги тартиб ижтимоий тармоқлар билан бир қаторда ўйин платформаларига ҳам татбиқ этилади. Эндиликда бундай хизматлар ўйинларни ёш тоифалари асосида таснифлаб, тегишли назорат механизмларини йўлга қўйиши лозим.

 

Шунингдек, фойдаланувчилари сони юқори бўлган халқаро платформаларга Туркия ҳудудида расмий вакил тайинлаш талаби ҳам белгиланди. Бу эса давлат органлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

 

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, расмийлар болалар хавфсизлигини ошириш мақсадида номақбул контентни автоматик блоклайдиган махсус болалар СИМ-карталарини жорий этиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, ВПН хизматларини чеклаш ҳамда 18 ёшгача бўлганлар учун интернетдан фойдаланиш бўйича қўшимча тартибларни жорий этиш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятидаги мактабда юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлган ва 21 киши жароҳатланган эди. 14 апрель куни Шанлиурфа вилоятидаги мактабда ўн тўққиз киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.