Ўзбекистон

Наманганда 85 млрд сўмлик айланмага эга ноқонуний қимор тармоғи фош этилди

Гумонланувчилардан қиймати 400 миллион сўмга яқин пул маблағи, пластик карталар, мобил телефонлар, компьютер техникалари ашёвий далил сифатида олинган.

Наманганда 85 млрд сўмлик айланмага эга ноқонуний қимор тармоғи фош этилди

Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги компьютер ўйин клубида онлайн қимор ўйинлари ташкил этиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ИИБ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўйин клубида яширин қимор схемаси аниқланган. Шартли харидор орқали 620 минг сўм маблағ киритилиб, ушбу пул қимор платформаси аккаунтига ўтказилганидан сўнг жиноий гуруҳ аъзолари ушланган.

 

Терговга қадар текширувга кўра, Чуст тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс ишончли шериклари билан бирга махсус жиноий гуруҳ ташкил қилган. 

 

Гуруҳ фаолияти давомида махсус иловадаги ҳисобларда 796,6 миллион сўм лимит маблағи ва 44,6 миллиард сўмлик транзаксия, бошқа бир ҳисобда эса 115,6 миллион сўм лимит ва 26,6 миллиард сўмлик айланма қайд этилган. Шунингдек, криптовалюта орқали 14,6 миллиард сўмлик пул айланмаси амалга оширилгани аниқланган.

 

Умумий ҳисобда жиноий фаолият айланмаси 85 миллиард сўмни ташкил этган. Тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан 26 990 АҚШ доллари, 73 миллион сўм нақд пул, 10 та пластик карта, мобил телефонлар, компьютер техникалари ҳамда пул санаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.