Ўзбекистон

Тошкентда  “квартиралар банки” ташкил этилади

Реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация сифатида ёки вақтинча яшаш учун уй-жойлар тақдим этилади.

Тошкентда  “квартиралар банки” ташкил этилади

Тошкент шаҳрида реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация ва вақтинча яшаш учун уй-жой ажратишни таъминлайдиган “квартиралар банки” ташкил этилади. Бу Президентнинг “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

 

Ҳужжатга кўра, мазкур тизим реновация лойиҳаларини самарали амалга ошириш ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2031 йил 1 январга қадар эксперимент тариқасида Tashkent Invest компанияси томонидан шакллантирилади.

 

“Квартиралар банки” учун турар ва нотурар жойлар таклиф сўрови асосида харид қилинади. Ушбу уй-жойлардан реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация сифатида ёки вақтинча ижара учун фойдаланилади. Уларни тақсимлаш тартиби Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади.

 

Қарорга мувофиқ, Tashkent Invest “квартиралар банки”ни шакллантиришда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиши мумкин.

 

Шунингдек, реновация ҳудудларидаги давлат мулки ҳисобланган кўчмас мулклар утилизация қиймати бўйича компания тасарруфига ўтказилади. Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулклар эса мустақил баҳолаш асосида уч йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.

 

Бундан ташқари, компанияга инвесторлар ва пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш ҳамда уларни электрон онлайн аукцион орқали сотиш ҳуқуқи берилади. Реновация доирасидаги тайёр бизнес лойиҳалари учун пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда танлаб олинади.

 

Мазкур қарорда яна бир қатор янгиликлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, Тошкент шаҳридаги майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади, Сув ресурсларини бошқариш маркази ташкил қилинади, шунингдек, пойтахтдаги 35 та бозор ва савдо мажмуаси ҳамда уларнинг филиаллари оммавий савдоларга чиқарилади.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"