Ўзбекистон

Тошкентда 1 август — Озарбайжон Алифбоси ва Озарбайжон Тили куни нишонланди

Тадбир давомида Озарбайжон алифбосининг тарихий тараққиёт йўли, тилнинг халқ миллий ўзлиги ва маънавий асраб-авайлашдаги беқиёс ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тошкентда 1 август — Озарбайжон Алифбоси ва Озарбайжон Тили куни нишонланди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида 1 август — Озарбайжон Алифбоси ва Озарбайжон Тили куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбир давомида Озарбайжон алифбосининг тарихий тараққиёт йўли, она тилининг халқ миллий ўзлиги ва маънавий  асраб-авайлашдаги беқиёс ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди. Озарбайжон Республикаси Президенти жаноб Илҳом Алиев Озарбайжон тилини муҳофаза қилиш, унинг софлигини таъминлаш ҳамда қўлланиш имкониятларини кенгайтиришга доимо алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг: “Бугунги кунда 50 миллиондан ортиқ инсон учун Озарбайжон тили она тилидир. Соф, мусаффо ва адабий Озарбайжон тилининг ҳимоячиси биз — мустақил Озарбайжон давлатимиз”, — деган сўзлари алоҳида қайд этилди. Президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон тилини ривожлантириш, унинг қўлланиш доирасини кенгайтириш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш йўналишида изчил ҳамда мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилди.

 

Озарбайжон Маданият Марказида фаолият юритаётган Озарбайжон тили курслари тингловчилари тилнинг бойлиги, миллий  асраб-авайлашдаги ўрни ҳамда она тилига садоқатнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Дастур доирасида 1 август — Озарбайжон Алифбоси ва Озарбайжон Тили кунига бағишланган видеолавҳа иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

 

Тадбир якунида Марказ фаолиятига янги жалб этилган ёшлар учун таништирув экскурсияси ташкил қилинди. Иштирокчилар Марказда фаолият юритаётган музейлар ва кутубхона билан танишиб, экспозициялар, экспонатлар ҳамда кутубхона фонди ҳақида батафсил маълумот олдилар.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.