Ўзбекистон

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида ёнғин юз берди

Ҳодиса оқибатида 1,3 гектар майдондаги қуруқ ўтлар ёниб кетган, дарахт ва буталарга зарар етмаган.

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида ёнғин юз берди

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидаги Тахтақорача довонида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди. 

 

Маълум қилинишича, ёнғин 2 август куни соат 13:50 атрофида Китоб давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида юзага келган. Ёнғинни бартараф этишга Китоб давлат ўрмон хўжалиги, туман Экология ва иқлим ўзгариши бўлими ҳамда Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари жалб этилган. Тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 14:30 да тўлиқ ўчирилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 1,3 гектар майдондаги қуруқ ўтлар зарар кўрган. Ўрмон ҳудудидаги мавжуд дарахт ва буталарга шикаст етмаган.

 

Ҳозирда воқеа жойида ўрмон хўжалиги ва экология ходимларидан иборат навбатчилик гуруҳи фаолият юритмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилаётгани билдирилди.

 

Мутасаддилар фуқароларни ёзнинг иссиқ кунларида тоғли ҳудудлар ҳамда автомобиль йўллари бўйидаги ўрмон фонди ерларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.