Ўзбекистон

Фермерларга дизель ёқилғиси учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

Субсидия фақат биржа савдолари орқали харид қилинган дизель ёқилғисига татбиқ этилади.

Фермерларга дизель ёқилғиси учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган дизель ёқилғиси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

 

Низомга кўра, пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача биржа савдолари орқали сотиб олган дизель ёқилғисининг бир тоннаси нархи 13 млн сўмдан ошган тақдирда, ошган сумманинг 2 млн сўмгача бўлган қисми давлат томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.

 

Субсидиялар проактив, яъни автоматик тартибда ажратилади. Бунинг учун фермерлардан алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди.

 

Субсидиядан фойдаланиш учун дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали харид қилинган бўлиши, фермернинг экин майдонлари ва экин турлари Агропортал тизимига киритилган бўлиши ҳамда харид қилинган ёқилғи апрель—июнь ойларидаги агротехник ишларда фойдаланилган бўлиши лозим.

 

Субсидия миқдори Агропортал маълумотлари асосида автоматик ҳисобланади. Ҳисобланган маблағлар ваколатли агентлик томонидан фермернинг тижорат банкидаги махсус ҳисобварағига уч иш куни ичида ўтказилади.

 

Агар техник носозлик ёки маълумотлар алмашинувидаги узилиш сабабли фермер ҳақидаги маълумотлар агентликка етиб бормаса, у агентликка ёзма равишда ёки Агропортал орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.