Ўзбекистон

Қамчиқ довонида Isuzu ва Epica тўлиқ ёниб кетди

Epica ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган.

Қамчиқ довонида Isuzu ва Epica тўлиқ ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк автомобили ва енгил автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 2 август куни соат 08:20 атрофида А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи 168-километрида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент–водий йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк автомобилида техник носозлик юзага келган. Шу сабабли ҳайдовчи транспорт воситасини йўл четига тўхтатган.

 

Орадан кўп ўтмай, шу йўналишда ҳаракатланаётган Epica русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

 

Тўқнашув оқибатида ёнғин келиб чиқиб, ҳар икки автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳодисада Epica автомобили ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Йўл-патруль хизмати ходимлари жалб этилиб, ҳаракат хавфсизлиги таъминланди. Айни пайтда транспорт воситаларини қатнов қисмидан олиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.