Ўзбекистон

Россияда давлат байроғини таҳқирлашда гумонланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилади

Миграция агентлиги Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Россияда давлат байроғини таҳқирлашда гумонланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилади

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари вақтида Ўзбекистон фуқаролари иштирок этгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

 

Хабарларга кўра, вилоятда ўтказилган рейд давомида полиция ерда ётган Россия байроғи туширилган пойандозни кўриб қолган. Мазкур ҳолат бўйича аёлга нисбатан “Россия давлат байроғини таҳқирлаш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётган эди. Ҳолат юзасидан Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Агентлик маълум қилишича, мазкур ҳолат зудлик билан назоратга олинган. Россиядаги ваколатхона ҳамда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда воқеа тафсилотларига аниқлик киритиш ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда.

 

Шунингдек, видеода акс этган Ўзбекистон фуқароси М.С. билан алоқа ўрнатилгани билдирилди. Унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Маълум қилинишича, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта расмийлаштирилган. Унинг 6 август куни Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.