Ўзбекистон

Япониядa ноқонуний яшаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Расмийлар хорижликларни виза муддатига қатъий риоя қилишга чақириб, ноқонуний яшаш ва ишлаш жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

Япониядa ноқонуний яшаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Япония Иммиграция хизмати агентлиги мамлакатда ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини Ўзбекистонга депортация қилди.

 

Маълум қилинишича, ҳар икки фуқаро Японияга қисқа муддатли виза асосида кирган, бироқ виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган. Шундан сўнг улар Япония ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушланиб, депортация қилинган.

 

Агентликнинг таъкидлашича, ноқонуний яшаш ёки ишлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда шахслар ҳибсга олиниши, иммиграция муассасаларига жойлаштирилиши ҳамда депортация қилиниши мумкин.

 

Шунингдек, Япония ҳукумати қонунбузарлик содир этган хорижий фуқаролар ҳақидаги маълумотларни уларнинг ватани ҳукуматига ҳам тақдим этади. Шу сабабли, бундай шахсларга нисбатан Ўзбекистонга қайтгач ҳам амалдаги қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилиши мумкинлиги қайд этилди.

 

Расмийлар фуқароларни "Японияда ишлаш мумкин" каби асоссиз ва ноқонуний таклифларга ишонмасликка чақирди. Бундан ташқари, Япония Иммиграция хизмати қочқин мақомини олиш учун ариза бериш орқали мамлакатда узоқ муддат қолиш ёки ишлаш мумкинлиги ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. 

 

Қайд этилишича, бундай мақсадларда берилган аризалар рад этилиши, ариза берувчи эса иммиграция муассасасига жойлаштирилиши ёки депортация қилиниши мумкин.

 

Агентлик, шунингдек, сохта маълумотлар тақдим этиш ёки ноқонуний усуллар билан қочқин мақомини олишга уриниш жиддий ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"