Жаҳон

Индонезияда 250 киши бўлган йўловчи пароми ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, 41 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Индонезияда 250 киши бўлган йўловчи пароми ёниб кетди

Индонезияда бортида камида 250 киши бўлган йўловчи паромида ёнғин чиқиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна 41 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда мамлакат Миллий қидирув ва қутқарув агентлигига (Басарнас) таяниб, BBC хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, КМП Mutiara Sentosa 2 пароми Шарқий Ява провинциясидаги Сурабая шаҳридан Жанубий Сулавесидаги Макассар шаҳрига йўл олган пайтда Мадура ороли яқинида ёниб кетган. Паром капитани ёнғин ҳақида фавқулодда хизматларга денгизда бўлган вақтида хабар берган.

 

Басарнаснинг билдиришича, ёнғин маҳаллий вақт билан тахминан соат 06:00–07:00 оралиғида бошланган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб боргунига қадар кема деярли тўлиқ аланга ичида қолган. Йўловчилар эса қутқарувни кутиб, кеманинг бошқарув қисми ва олд қисмида жон сақлаб турган.

 

Маҳаллий ОАВ тарқатган видеоларда паромнинг юқори қисмидан қуюқ тутун ва аланга кўтарилаётгани, айрим йўловчилар эса қутулиш мақсадида ўзини денгизга ташлагани акс этган. Қутқарув жилетларини кийган одамларга қутқарув ҳалқалари улоқтирилган ва улар қутқарув кемаларига олиб чиқилган.

 

Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби расман маълум қилинмаган.

 

Расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 41 киши бедарак йўқолган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.