Ўзбекистон

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг номи ёзилган пешлавҳа реклама деб ҳисобланмайди

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг номи ёзилган пешлавҳа реклама деб ҳисобланмайди

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Маълум қилинишича, тақдимотда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим масалалар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳалари ва бренд белгиларини жойлаштириш, умумий овқатланиш ва савдо объектлари учун айрим маъмурий талаблар, меҳнат муносабатларидаги тартиб-таомиллар, нақд пулсиз тўловлар, солиқ имтиёзларини қўллаш, молиявий жарималар, ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳужжатбозлик каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Масалан, амалдаги тартибга кўра, айрим ҳолларда корхона номи, фаолият тури ёки савдо белгиси акс этган пешлавҳалар ҳам реклама сифатида баҳоланиб, улар учун алоҳида паспорт расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш талаб этилмоқда. Бу тадбиркорлар учун қўшимча маъмурий юк бўлиши билан бирга савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг танилиши, мижозлар оқими ва тушумига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

 

Шу муносабат билан тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборотни реклама сифатида баҳоламаслик ва бунинг учун тегишли паспортларни расмийлаштиришни бекор қилиш таклиф этилди. Рекламалар ва бошқа ахборот белгиларини жойлаштиришга доир дизайн талабларини тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этиш, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига ўз савдо белгисини жойлаштириш тартибини соддалаштириш ташаббуси илгари сурилди.

 

Аввалроқ умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорлари Тошкентнинг янги дизайн-кодини “саводсизларча” қилинганини айтиб, пешлавҳаларни мажбурий демонтаж қилиш чоғида электр энергиясини ўчириш билан таҳдид қилинаётганидан шикоят қилган эди. 

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026 йил 17 февралдаги “Дизайн-коди”га оид қарори тадбиркорлик фаолиятига таъсири нуқтаи назаридан ўрганиб, мазкур ҳужжатнинг айрим бандлари амалдаги қонунчилик талабларига зид экани аниқланганди.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"