Ўзбекистон

ОТМ битирувчиларидан диплом ҳимоя олдидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиняптими?

Талабалардан ўзини ўзи банд қилгани тўғрисида маълумот, расмий иш жойидан маълумотнома ёки уч томонлама шартнома талаб қилинаётгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди.

ОТМ битирувчиларидан диплом ҳимоя олдидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиняптими?

 

Ижтимоий тармоқларда давлат олий таълим муассасалари битирувчиларидан диплом ҳимояси олдидан турли қўшимча ҳужжатлар — ўзини ўзи банд қилгани тўғрисида маълумот, расмий иш жойидан маълумотнома ёки уч томонлама шартнома талаб қилинаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий изоҳ берилди.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, амалдаги тартибларга кўра, битирувчилардан диплом бериш ёки битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш жараёнида уларнинг иш билан бандлигига оид қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди. Битирув малакавий ишини ҳимояга қўйиш фақат ўқув жараёни билан боғлиқ мезонлар асосида амалга оширилади.

 

Қайд этилишича, битирувчиларнинг бандлик ҳолатини таҳлил қилиш ва уларнинг меҳнат бозорига кириб боришини кузатиш мақсадида бир қатор давлат идоралари ўртасида ахборот тизимлари интеграция қилинган. Хусусан, Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур жараёнлар рақамли платформалар орқали автоматик тарзда амалга оширилади ва талабалар зиммасига қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш мажбуриятини юкламайди.

 

Вазирлик барча олий таълим ташкилотларига битирувчилар билан ишлашда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, ортиқча бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик ҳамда маълумотларни йиғишда ихтиёрийлик тамойилига амал қилиш бўйича кўрсатмалар берилганини билдирди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"