Ўзбекистон

Марказий Осиё уруш фахрийларига қанчадан пул берди?

Бу йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули бериладиган бўлди. Умуман олганда, 2026 йил ҳолатига кўра, Марказий Осиёда нечта уруш фахрийси яшамоқда ва бу йил уларга қанча мукофот пули тўланяпти?

Марказий Осиё уруш фахрийларига қанчадан пул берди?

Иккинчи жаҳон уруши. Неча-неча одамларнинг ёстиғини қуритди. Масалан, уруш даврида биз 6,5 млн эдик. Шундан 1 миллион 951 мингдан ортиқ ватандошимиз фронтга жўнатилган. Улардан 538 минг нафари ҳалок бўлган. Умуман олганда, Совет армиясида Марказий Осиё давлатларининг улуши 10-12 фоиз бўлган бўлса, энг кўпи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.  

 

2026 йил ҳолатига кўра, Марказий Осиёда нечта уруш фахрийси яшамоқда ва бу йил уларга қанча мукофот пули тўланяпти?

 

 

 

 

Ўзбекистон

 

2023 йил 6 майда эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони  174 нафарни  ташкил этган. 2024 йилга келиб, уларнинг  112 нафари қолган. 2025 йилда ушбу рақам 82 га айланган. Бу йилда эса 60 нафар уруш фахрийси умргузаронлик қиляпти.  9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули тайинланган.

 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда энг кўп пул маблағи ўтган йили берилган. Хусусан, уруш қатнашчилари 10 минг доллардан, уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бири 25 млн сўмдан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирда уруш қатнашчиларининг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаёт кечиряпти.

 

Қозоғистон

 

Ҳозирги пайтда Қозоғистонда Иккинчи жаҳон урушининг 83 нафар гувоҳи қолди.  Уларнинг  69 нафари -уруш қатнашчилари, 14 нафари - ногиронлари ҳисобланади. Фахрийларнинг 26 нафари Олмаота шаҳрида истиқомат қиляпти.  2025 йилда улар 111 нафар бўлган. Маълум бўлишича, мамлакатда ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 5 миллион тенге яъни 10 000 АҚШ долларидан ортиқ пул берилган.  Бундан ташқари, урушда ҳалок бўлганларнинг бевалари, ногиронлар, фронт ортида хизмат қилганлар, ҳаммаси бўлиб 32 900 киши байрам пули olgan.Qayd этилишича, Қозоғистонда пенсия ва бошқа ижтимоий нафақалар ҳар йили оширилмоқда.

 

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари пенсияларни ҳисобга олганда 290 000, уруш даврида ногирон бўлганлар эса 300 000 тенге ўртача ойлик нафақа олади. Бу 600 доллардан кўпроқ. Молиявий маблағлардан ташқари, ягона ижтимоий ҳимоя тизими яратилган. Баёнотда айтилишича, уруш фахрийларига бепул муолажа, ихтисослашган шифохоналарда малакали тиббий ёрдам, уй-жой ва бошқа ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Таъкидлаш жоиз, қозоғистонлик уруш қатнашчиларига ўтган йил ҳам 5 млн тенге берилган.

 

Қирғизистон

 

Қирғизистон Меҳнат вазирлиги 2026 йил ҳолатига кўра, мамлакатда 24 нафар уруш фахрийси қолганини маълум қилди.  Шундан 8 нафари уруш қатнашчиси ҳисобланади. Садир Жапаров уруш фахрийларига 200 минг сомдан тўлашни топширган. Бу ўзбек сўмида 27 млндан кўпроқни ташкил etadi.2025 йилда Қирғизистонда 32 нафар уруши фахрийси бўлган. Ўшанда уларнинг ҳар бири 100 000 сомдан олган. 

 

Тожикистон

 

2026 йил 30 апрель ҳолатига кўра, Тожикистонда 8 нафар уруш фахрийси истиқомат қилади.  Президент Имомали Раҳмон уларнинг ҳар бирига 50 минг сомонийдан ажратди. Бу сўмда 64 млн дегани. Фронтортида меҳнат қилган 39 нафар кишига эса 10 минг сомонийдан тайинланган.Маълумот ўрнида, ўтган йили мамлакатда уруш қатнашчилари ва ногиронларига 25 минг сомонийдан берилган. Ўшанда уруш қатнашчилари 17 нафар, фронторти меҳнаткашлари 121 нафар эди.

 

Туркманистон

 

Бу мамлакатда қанча уруш қатнашчилари борлиги ҳақида очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Пул мукофотлари миқдори эса деярли ошкор этилмайди. Айрим манбаларга кўра, 2023 йилда уруш фахрийларига 200 манат берилгани айтилади. Бу расмий курс бўйича тахминан 57 доллар. 4 май куни президент Сердар Бердимуҳамедов имзолаган фармонда ҳам пул маблағлари миқдори кўрсатилмаган.

 

Ҳужжатда  уруш фахрийларига ва фронт ортидаги меҳнаткашларга давлат раҳбари номидан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилиши белгиланган. Шунингдек, ҳокимликларга хотира тадбирларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Марказий Осиё уруш фахрийларига қанчадан пул берди? | Zamon.uz