Ўзбекистон

Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидорда хавфли вирус аниқланди

Зарарланган маҳсулот партияси қайтарилиши ёки йўқ қилиниши мумкин.

Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидорда хавфли вирус аниқланди

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидор партиясида хавфли фитовирус аниқлангани маълум қилинди.

 

Россельхознадзор ахборотига кўра, лаборатория текширувлари давомида помидорларда “помидор жигарранг ажин вируси” (Tomato brown rugose fruit virus — ToBRFV) қайд этилган. Ушбу вирус Tobamovirus гуруҳига мансуб бўлиб, помидор ва қалампир ҳосилига жиддий зарар етказиши мумкин.

 

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур вирус қишлоқ хўжалиги экинлари орасида тез тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, айрим ҳолларда ҳосилнинг 30–70 фоизигача йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Назорат қилувчи орган зарарланган маҳсулот партиясининг Россия ҳудудига киритилишига рухсат берилмаслигини билдирган. Амалдаги тартибларга мувофиқ, юк қайтарилиши ёки йўқ қилиниши мумкин.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.