Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

Табрикда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликларнинг фидойилиги ва тарихий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини қутлуғ айём — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этди.

 

Президент ўз табригида жанг майдонларида фашизмга қарши курашган қаҳрамон аждодларимиз хотирасини ёд этиб, бугунги кунда ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирилишини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонликларнинг фронт ва орқа жабҳалардаги фидойилиги, халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасини кўрсатганини алоҳида қайд этди.

 

Ушбу йилларда Тошкентда барпо этилган “Ғалаба боғи”, “Хотира нури” ва “Миллат фидойилари” ёдгорлик мажмуалари халқ хотираси ва қадриятларини улуғловчи масканларга айлангани таъкидланди.

 

Шунингдек, уруш ва меҳнат фахрийларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича давлат даражасида амалга оширилаётган ишлар давом этаётгани қайд этилди.

 

Президент бугунги мураккаб даврда тинчлик, барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни асраш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини таъкидлади.

 

Табрик якунида давлат раҳбари барча юртдошларга сиҳат-саломатлик, тинчлик ва фаровонлик тилади ҳамда Хотира ва қадрлаш куни барчага муборак бўлишини билдирди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.