Ўзбекистон

783 та давлат хизматига “ноль бюрократия” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди

Бу орқали 550 турдаги давлат хизмати электрон шаклга ўтказилиб, хизмат кўрсатиш босқичлари 2 карра қисқаради.

783 та давлат хизматига “ноль бюрократия” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев 12 май куни давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистонни 2030 йилга қадар “ортиқча бюрократиядан холи ҳудуд”га айлантириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури бошланган. Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида алоҳида лойиҳа офиси ташкил этилган.

 

Дастур доирасида давлат органлари функцияларини 30 фоизга қисқартириш, бизнесга қўйиладиган талабларни 20 фоизгача мақбуллаштириш, электрон давлат хизматлари улушини 90 фоиздан ошириш кўзда тутилган.

 

Тақдимотда давлат хизматларини “сервис давлат” модели асосида тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор давлат хизматини бирорта ортиқча ҳужжат талаб қилмасдан, тез, шаффоф ва қулай кўрсатишга қаратилади.

 

Хусусан, 783 та давлат хизматига “ноль бюрократия” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди. Бу орқали 550 турдаги давлат хизмати электрон шаклга ўтказилиб, хизмат кўрсатиш босқичлари 2 карра қисқаради. 80 турдаги хизмат проактив ва композит шаклга ўтказилади. Натижада аҳолининг турли идораларга келиш учун сарфланадиган йилига 35 миллиард сўмгача транспорт харажати тежалади.

 

Яна 80 турдаги хизматни кўрсатиш муддати 2-3 карра қисқартирилиб, ўртача муддат 13 кундан 6 кунга туширилади. 

 

10 та хизмат тўлиқ автоматлаштирилади. 25 та хизмат бўйича тўловларнинг камайтирилиши натижасида аҳоли ихтиёрида йилига 851 миллиард сўмгача маблағ қолади.

 

Шунингдек, 10 та хизматни хусусий секторга ўтказиш, 15 та маълумот ва ҳужжатни рақамлаштириш белгиланмоқда. Бу орқали 270 дан ортиқ хизматда ушбу маълумот ва ҳужжатларни қайта сўраш амалиёти бекор қилинади.

 

Мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, бозорлар фаолиятига доир 20 га яқин ҳужжатда 500 дан зиёд талаб тарқоқ ҳолда юритилмоқда. Уларни тизимлаштириш орқали талабларнинг 30 фоиздан ортиғини мақбуллаштириш мумкинлиги қайд этилди.

 

Санитария талабларига мувофиқлик далолатномаси ва кўрикдан ўтадиган ходимлар рўйхатини электрон тизим орқали шакллантириш имконияти ҳам кўрсатиб ўтилди. Бу орқали йилига 1 миллиард сўм бюджет маблағини тежаш, ходимларнинг 24 минг иш соатини амалий фаолиятга йўналтириш мумкин бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, маъмурий юкни қисқартириш иқтисодиётга йилига 1,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри самара беради. Тартибга солиш сифатини яхшилаш қўшимча 800 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этишга хизмат қилади. 

Давлат ва бизнес ўртасидаги жараёнларни соддалаштириш ҳисобига меҳнат унумдорлиги йилига 750 миллион долларга ошади. Умумий ҳисобда бюрократияни қисқартириш чоралари 2026-2030 йилларда иқтисодиётни қўшимча 13 миллиард долларга ўстириш имконини беради.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.