Ўзбекистон

Жиззах ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Дилмурод Худайшукуров Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Ойбек Ашуров эса Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлди.

Жиззах ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида ҳокимларнинг ёшлар сиёсати,ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди. 

 

Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда Худайшукуров Дилмурод Холмуродович Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Қайд этилишича, у мазкур тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

 

Шунингдек, Ойбек Ашуров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. 

 

Ойбек Ашуров 1988 йилда Шеробод туманида туғилган. У 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган бўлиб, мутахассислиги ҳуқуқшунослик йўналишига ихтисослашган. Меҳнат фаолияти давомида Шеробод ва Шўрчи туманлари ҳокимликларида турли лавозимларда, жумладан ҳоким ўринбосари сифатида ишлаган.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижро назорати бўлими бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган. Мазкур лавозимга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижро аппарати раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.

 

Маълумот учун, Сурхондарё вилояти ҳокимининг аввалги ўринбосари Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.

 

Абдуллаева Шахризода

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"