Ўзбекистон

Ўзбекистонда пахта ва буғдой етиштирувчиларга кредит фоизларининг бир қисми қоплаб берилади

Кредитларни ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган хўжаликлар эса фоиз тўловининг 5 фоизлик пунктигача компенсация олади.

Ўзбекистонда пахта ва буғдой етиштирувчиларга кредит фоизларининг бир қисми қоплаб берилади

Ўзбекистонда 2026 йил ҳосилидан бошлаб фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилади. Бу президентнинг 8 май куни имзоланган “Пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган. 

 

Фармонга кўра, пахта ва буғдой етиштирувчиларга ажратиладиган имтиёзли кредитлар фоизларининг бир қисми давлат томонидан компенсация қилинади. 

 

Шунингдек, дизель ёнилғиси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби йўлга қўйилади. Жумладан, пахта хомашёси етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни шартномада белгиланган муддатда қайтарган хўжаликларга фоиз тўловининг 2,5 фоизлик пункти қоплаб берилади. 

 

Кредитларни ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган хўжаликлар эса фоиз тўловининг 5 фоизлик пунктигача компенсация олади.

 

Шунингдек,буғдой етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган хўжаликларга фоиз тўловининг 4 фоизлик пункти қоплаб берилади.

 

Фармонга мувофиқ, пахта хомашёсини харид қилиш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга корхоналарга ажратилган тижорат кредитлари бўйича ҳам фоиз харажатларининг бир қисми компенсация қилинади. 

 

Бунда кредит ставкасининг 8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктидан ошмаган қисми қоплаб берилиши белгиланган.

 

Абдуллаева Шахризода

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.