Ўзбекистон

Хантавируснинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Санэпидқўмита тарқалаётган янги вирус борасидаги хавотирларга ойдинлик киритди.

Хантавируснинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим давлатларда хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият юзасидан расмий маълумот берди.



Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистонда хантавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.



Қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, хантавирус коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ҳамда глобал пандемияга сабаб бўлмайди.



Мутахассисларнинг маълум қилишича, хантавируснинг 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улардан фақат айримлари инсонларда касаллик келтириб чиқариши мумкин. Инфекция асосан кемирувчилар орқали юқади. Вирус зарарланган чанг, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки кемирувчилар ажратмалари орқали инсон организмига тушиши мумкин.



Касаллик кўпинча тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ва қорин соҳасидаги оғриқлар билан намоён бўлади. Оғир ҳолатларда эса буйрак етишмовчилиги ҳамда юрак-қон томир ва нафас олиш тизими билан боғлиқ асоратлар кузатилиши мумкин.



Ҳозирги кунда хантавирусга қарши махсус вакцина ёки аниқ даволаш протоколи мавжуд эмас. Шу боис мутахассислар профилактик чораларга қатъий амал қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.



Фуқароларга шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, яшаш ва иш жойларини озода сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз шароитда сақлаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш ҳамда ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиб туриш тавсия этилди.



Шунингдек, мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаш ва четдан кириб келиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш мақсадида 53 та чегара пунктида доимий санитария назорати йўлга қўйилгани маълум қилинди.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"