Жаҳон

Сурия Президенти акаларини юқори лавозимлардан бўшатди

Лекин улардан бири Россияга элчи этиб тайинланиши мумкин.

Сурия Президенти акаларини юқори лавозимлардан бўшатди

Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа ҳукуматдаги кадрлар алмашинуви доирасида икки акаси — Маҳер ва Ҳазем аш-Шараъани юқори лавозимлардан четлатди. Бу ҳақда президентга яқин манбага таяниб i24NEWS хабар берди.

 

Манбага кўра, мазкур ўзгаришлар ҳукумат фаолиятини янгилаш ва сурияликлар ишончини қайта тиклашга қаратилган сиёсий ўзгариш доирасида амалга оширилган.

 

Маҳер аш-Шараъа шу пайтгача Сурия президенти администрацияси бош котиби лавозимида ишлаб келган. Эндиликда унинг ўрнини Ҳомс вилоятининг собиқ губернатори Абдулраҳмон ал-Аама эгаллаган.

 

Хабарда айтилишича, Маҳер аш-Шараъа Дамашқ ва Москва ўртасидаги алоқаларда муҳим фигурага айланган. Бунга унинг рус тилини билиши ва рафиқаси россиялик экани сабаб бўлгани қайд этилган. 

 

Президентга яқин манба Маҳер аш-Шараъанинг Россияга элчи этиб тайинланиши эҳтимоли юқори эканини билдирган.

 

Президентнинг яна бир акаси Ҳазем аш-Шараъа ҳам лавозимини тарк этган. У Иқтисодий тараққиёт бўйича олий кенгаш витсе-президенти сифатида фаолият юритган.

 

Маълумотларга кўра, ака-укаларнинг лавозимдан олиниши аввалдан муҳокама қилинаётган эди. Ўтган ой уларнинг отаси, иқтисодий шарҳловчи Ҳусайн аш-Шараъа Маҳер ва Ҳазем давлатдаги фаолиятини “тоза қўллар ва яхши обрў билан” якунлашини таъкидлаган.

 

i24NEWS'нинг ёзишича, кадрлар алмашинуви Сурияда ҳокимият тизимини қайта шакллантириш ва ички ишончни мустаҳкамлашга қаратилган кенгроқ жараённинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

custom img

Россия Украинада 16 мингдан ортиқ тинч аҳолини ҳибсда ушлаб турибди – БМТ

БМТ Россия томонидан ҳибсга олинган украиналик фуқароларнинг катта қисми қийноқлар ва шафқатсиз муомалага дуч келаётганини маълум қилди.

custom img

Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари “Darknet”да сотилмоқда

Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотлар сизиб чиқиши ҳолатини текширмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги 60 кунлик сулҳ узайтирилади

якуний муддат ҳозирча аниқлаштирилмоқда.

custom img

“Бу аллақачон зомби давлат” — Пентагон собиқ маслаҳатчиси

Дуглас Макгрегор Украина Россия зарбалари ва ҳаво мудофаасидаги муаммолар сабаб “харобалар уюмига” айланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Уларнинг нима сабабдан ҳибсга олингани ва қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Швейцариянинг Алп тоғларида бадавлат шахслар учун ер ости омборлари қурилмоқда

Қиммат буюмлар сақланган эски ҳарбий бункерлардан айримларини “Россия таҳдиди” фонида ўқ-дорилар учун қайта ишга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

custom img

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ёқилғи сақлаш резервуари қулаб, ёнғин юзага келган, бироқ ҳодиса тезда назоратга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"